date
views 1 481

Конькиларни яширинча олиб кириш режаси наф бермади

Конькиларни яширинча олиб кириш режаси наф бермади
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига карши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошкармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ю.А. бошқарувидаги “Mercedes Benz” юк автомашинаси ўрнатилган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашинада йул-юк кузатув ҳужжатларида ва йуловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 90 миллион сўмлик 42 дона музда учиш учун мўлжалланган спорт товарлари – конькилар борлиги аниқланди.

Хозирда юкоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Конькиларни яширинча олиб кириш режаси наф бермади