
Бюронинг Жиззах вилояти Зафаробод туман бўлими иш юритувига Жиззах туманлараро иктисодий судининг 25.03.2020 йилдаги қарздор “Зафаробод стандарт капитал” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи АТИБ “Ипотека банк” Жизах филиали фойдасига 82.500.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 13.178.035 муддати ўтган кредит фоизи, 1.230.000.000 сўм муддати ўтмаган кредит асосий қарзи ҳамда 17.840 сўм сўм почта харажатлари жами 1.325.695.875 сум ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Зафаробод стандарт капитал” МЧЖ нинг Зафаробод тумани, “Нурафшон” ШФЙ, Ҳ.Олимжон массивида жойлашган “Балиқчилик суний сув хавзаси” иншоатлари қарздорлик эвазига хатланиб, 1.600.000.000 сўмга электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган ҳамда савдо натижасига кўра, ушбу мулк 1.439.856.000 сўм сотилиб банкнинг тегишли ҳисоб-рақамига ўтказиб брелиши таъминланди.
Маълумот ўрнида, Бюронинг Зафаробод туман бўлими томонидан ўтган даврда қарздорлардан тижорат банклар фойдасига жами 6 млрд. 194 млн. сўм кредит қарздорлиги ундириб берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар