22:14 / 22.02.2021
1 591

Жамиятдан 400 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди

Жамиятдан 400 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор «Kitob ip yigiruv» ОАЖдан ундирувчи «Agroximstar» МЧЖ фойдасига 337 млн. 525 минг сўм асосий қарз, 70 млн. сўм пеня ва почта харажатини жами 407 млн. 542 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Китоб туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Жорий йилнинг 11 февраль куни давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро қилишлик учун қарздорга юборилди. МИБ-портал электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, унга тегишли бўлган мол-мулкларга банд солинди.

Жамиятга қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий 15 кунлик муддат берилди. Акс ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. «Kitob ip yigiruv» ОАЖ раҳбарияти масъулиятни ҳис қилган ҳолда 18 февраль куни барча қарздорликларни тўлиқ тўлаб берди.

Санжар Муҳаммадиев
МИБ Китоб туман бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жамиятдан 400 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди