
Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 2010 йил 14 апрелдаги суд буйруғига асосан қарздор М.М.дан ундирувчи Д.Д. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таьминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларнинг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари давомида қарздор У.А.га Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 06 октябрь кунидаги 808-сонли Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари тушунтирилди.
Қонун мазмун-моҳиятини тушуниб етган қарздор М.М. ижро ҳужжати бўйича алимент ундирувчи Д.Д.га фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар 47,1 млн. сўм алимент пулларини қоплаб берди.
Давлат ижрочиси томонидан қарздор М.М.га белгиланган барча чекловлар бекор қилиниб, алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари амалда тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар