20:20 / 23.02.2021
1 326

Алимент тўламаган 7 нафар ота жавобгарликка тортилди

Алимент тўламаган 7 нафар ота жавобгарликка тортилди
Ҳаётда фарзанд тарбияси, унинг таъминоти ҳар бир ота-она зиммасидаги ўта масъулиятли вазифа саналади. Бироқ ҳаётда ана шундай масъулиятли вазифани ўз ихтиёри билан бажаришдан бош тортадиган ота-оналар ҳам учраб туради.

Албатта, бундай вазиятда бола таъминоти учун алимент суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирилади. Аммо, шундан сўнг ҳам, суд қарорини бажармай, ўз фарзанди учун алимент тўламасдан юрган ота-оналарга жавобгарлик чоралари ҳам бор, албатта.

Жумладан, «Уймовут» МФЙда яшовчи С.М. фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2016 йил 23 июнь кунги суд буйруғига асосан 2 нафар фарзанди учун алимент тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, ўз вақтида ва тўлиқ тўламасдан келган. Aлиментдан 29 млн 734 минг 963 сўм қарздорлиги йиғилиб қолган отага судда 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, «Бўстон» МФЙ.да яшовчи қарздор А.З.га ҳам бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши юклатилган. Бундан бўйин товлаб юрган отанинг ҳам қарзи йиғилиб, 14 млн 658 минг сўмни ташкил этган.

Шу куни, алиментдан бўйин товлаб юрган жами 7 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47/4 моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Давлат Ирисов
МИБ Шаҳрисабз шаҳар бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўламаган 7 нафар ота жавобгарликка тортилди