
Кадр: YouTube
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган автомобиллар чиқариб олингани тасвирланган видео билан бўлишди.
Маълум қилинишича, 23 февраль куни довонга ёғган қор сабаб 30 дақиқа оралиғида иккита машина иштирокида авария содир бўлган. Nexia-1 ва Nexia-3 автомобиллари йўл четидаги хандаққа тушиб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун етиб келган. Иккала ҳолатда ҳам қурбонлар аниқланмаган.
Шунингдек, видеода Қамчиқ довонида 24 февраль куни тонгдан тегишли хизматлар томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, махсус техникалар ёрдамида йўлларнинг тозаланаётганини кўриш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар