12:45 / 25.02.2021
1 462

Фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

Фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар “У.Х.” ва “Х.М.”лар фуқаро “Н.А.”ни “Миллий” (собиқ “Бунёдкор”) стадионининг қўриқлаш хизматига ишга киритиб қўйиш эвазига, ундан 1500 АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Навоий вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг масъул ходими “М.Х.” танишлари орқали фуқаро “С.О.”ни вилоят ИИБга қарашли жазони ижро этиш муассасаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, хизмати эвазига ундан 2000 АҚШ доллари сўрайди.
ДХХ Навоий вилояти бошқармаси, Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “М.Х.” сўралган пулдан 10,5 млн. сўмни олган вақтида ушланди.

Навоий вилояти Кармана тумани тиббиёт бирлашмаси ходими “Ж.Н.” фуқаро “А.Ч.”ни мазкур бирлашмага ишга киришида ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига ундан 4,5 млн. сўм олган вақтида ДХХ ва Департамент томонидан ушланди.

Шунингдек, Кармана тумани мудофаа ишлари бўлими ходими “Н.А.” фуқаро “К.З.”га ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериб, Навоий шаҳридаги кафедан 1,1 млн. сўм қарзи борлигини айтади ва ундан шу пулларни тўлаб қўйишини талаб қилади.

Ўз навбатида “К.З.” ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилади. Ўтказилган тезкор тадбир доирасида “К.З.” Навоий шаҳридаги кафе маъмуриятига сўралган қарзни тўлаганидан кейин, “Н.А.” Департаментнинг ҳудудий бошқармасига чақиртирилиб, сўров суҳбати ўтказилганда, у юқоридаги ҳолатни тан олиб, айбига иқрорлигини билдирди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди