
Кадр: Telegram
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Кўрпа» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида «қанотли» бузоқ туғилди. Бу ҳақда «Пахтачи» газетаси мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 февраль куни туғилган ушбу «қанотли» бузоқча «Кўрпа» маҳалласида яшовчи Ғайбулла Хайруллаевга тегишли.
«Ҳомила эгизак бўлган бўлса, зўрлик қилиб оёқ бу бузоққа ўтган бўлиши мумкин», — дея ғайриоддий ҳолатга изоҳ беради Ғайбулла Хайруллаев.
— Shukhrat (@bankir2102) February 25, 2021
Видеодан кўриш мумкинки, бузоқчанинг ўнг томонида қанотга ўхшаш оёқча мавжуд. Таъкидланишича, мазкур бузоқчани кўриш учун кўплаб фуқаролар ташриф буюрмоқда. «Ҳатто унинг эвазига мўмай пул бермоқчи бўлганлар ҳам кўпайган», — дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар