Фото: Instagram / @fara_alimov
Шоумен Фарҳод Алимов «Salom live» YouTube каналига интервью берди. Интервьюда у хонанда Райҳон билан қандай танишгани ҳамда ундан аввал уч марта муваффақиятсиз турмуш қургани ҳақида сўзлаб берди.
«22 ёшимда онам уйлантириб қўйгандилар. Ўша пайтда роса мода бўлганди, ‘Яхши қиз экан, шифокор экан. Биз ҳам шифокормиз, шунга уйланасан’, дегандилар. Уйланганман, икки ойда ажрашиб кетганмиз. Кейин иккинчи марта уйланганман, 5 йил фарзанд бўлмаган, у билан ҳам дўстона ажрашиб кетганмиз. Учинчи марта уйланганимда уч фарзандли бўлдим, онамга набираларини кўриш насиб қилмаган экан. Катта қизим 14 га тўляпти, ўғлим 13, кичкина қизим 8 га тўлади, Райҳоннинг ўғилчалари майда 7 га тўлади. Ҳозир беш фарзанднинг ота-онаси бўлиб юрибмиз», — дейди Фарҳод Алимов.
«Райҳон билан туғилган кунида танишганмиз. Рашид Холиқов ва яна бир неча санъаткорларни таклиф қилган эди. Ўшанда Райҳон машина олмоқчи бўлиб юрган экан. Toyota Land Cruiser Prado автомобилини Дубайдан олиб келишга ёрдамлашганман, шу билан танишиб кетганмиз» — дейди шоумен хонанда билан қандай танишгани ҳақида.
![]()
Фото: Instagram / @fara_alimov
![]()
Фото: Instagram / @fara_alimov “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Рашид Холиқов тўнғич ўғли Санжарни уйлантирмоқда

Хонанда Райҳон: “Аллоҳ шифосини берсин!”

Рашид Холиқов ўғлини уйлантирди (фото)

Хонанда Райҳон Дональд Трамп билан расмга тушди(ми?)

Йигитали Мамажонов: “Райҳон оиламиз тикланишини хоҳлаётгандир, аммо мен...”

Райҳон: “Қизимга аталган исмни жиянимга қўйдим”