15:20 / 26.02.2021
1 870

Дубайлик магнат Мурари Жалан Ўзбекистонда авиакомпания очишни режалаштирмоқда

Дубайлик магнат Мурари Жалан Ўзбекистонда авиакомпания очишни режалаштирмоқда
Фото: NRI Аchievers / Forbes India
Ҳиндистоннинг Jet Airways авиакомпаниясининг асосчиси дея тахмин қилинган ва MJ Developers асосчиси ҳисобланувчи дубайлик магнат Мурари Лал Жалан Ўзбекистонда авиакомпания очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Hindu Business Line’га таяниб, Spot хабар берди.

Нашрнинг ихтиёрига келиб тушган ҳужжатларда ёзилишича, Мурари Лал Жалан Наманганда янги аэропорт қуриш, шунингдек, соҳада тўлиқ хизматларни кўрсатувчи янги авиакомпанияни яратиш устида Ўзбекистон ҳукумати ва Наманган вилояти раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда.

Таъкидланишича, бу республиканинг авиация ва туристик соҳаларининг ривожланишига янги туртки беради. Биринчи босқичда МДҲ ва Европа Иттифоқи давлатларига хизмат кўрсатиш режалаштирилмоқда. Мурари Лал Жалан ҳам аэропортнинг, ҳам авиакомпаниянинг мажоритар акционерига айланади.

Авиакомпания паркидан B737 Мах, Аirbus А330 ва Boeing 787 Dreamliner самолётлари ўрин олади. Авиакомпаниянинг Bombardier, Hawkers ва Augusta самолёт ҳамда вертолётларидан иборат HNI ва Ultra HNI номли шўъба корхонасига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дубайлик магнат Мурари Жалан Ўзбекистонда авиакомпания очишни режалаштирмоқда