17:43 / 26.02.2021
547

Салкам 1 миллиард 322 миллион сўмлик қинғирликка чек қўйилди

Салкам 1 миллиард 322 миллион сўмлик қинғирликка чек қўйилди
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг республикамиз ҳудудига ноқонуний кириб келишини олдини олишга қаратилган чора-табдирлар мунтазам давом этирилмоқда.

Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари бир қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатларини фош этишди.

Хусусан, хориждан Андижон вилоятида фаолият олиб борувчи жамият номига юк контейнерида келтирилган асбоб-ускуна ва хўжалик товарлари божхона кўригидан ўтказилганда, контейнерларда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 587 млн. сўмлик 2 турдаги маиший буюмлар борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса, пост ходимлари томонидан Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими билан ҳамкорликда хориждан келтирилган 2 та юк контейнерини кўздан кечириш давомида ҳужжатларда қайд этилмаган 117 млн. сўмлик 5 турдаги “теле-радио эҳтиёт қисмлари“ ҳамда 4 турдаги 311 млн. сўмлик халқ истеъмоли товарлари мавжудлиги аниқланди.

Шунингдек, Андижон вилоятида фаолият юритувчи яна бир корхонага номига келтирилган товарларни кўздан кечириш давомида йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 586 млн. сўмлик 8,5 тонна оғирликдаги сунъий терилар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Салкам 1 миллиард 322 миллион сўмлик қинғирликка чек қўйилди