
Бюронинг вилоят бошқармаси ва туман(шаҳар) бўлимларида 148 дона эҳтиёждан ортиқча соз ҳолатдаги компьютер тўпламлари мавжуд бўлиб, ушбу компьютер тўпламларининг 100 донаси вилоят прокуратурасига ҳамда 5 донаси ҳарбий прокуратурага беғараз берилди.


Шунингдек, Бюронинг ташаббуси билан эҳтиёждан ортиқча соз ҳолатдаги жами 43 дона компьютер тўпламлари умумтаълим мактабларига берилган бўлиб, шундан вилоятнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган Зомин туманидаги 40-сонли мактабга 11 донаси, Зарбдор туманидаги 14-сонли мактабга 11 донаси, Дўстлик туманидаги 4-сонли мактабга 11 донаси ва Фориш туманидаги 76-сонли мактабга 10 донаси белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳолда тақдим этилди.
Эндиликда бу компьютерлардан ўқувчилар замонавий билим олишда фойдаланишади.
Мажбурий ижро бюроси
Жиззах вилоят бошқармаси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Жиззах вилоят бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар