
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 февралдаги қарори билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида меҳнат фаолияти ва Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат муҳожирлари ва Ўзбекистонда Қозоғистон фуқароси бўлган меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги шартнома тасдиқланди.
Ҳужжатга асосан меҳнат мигрантлари қабул қилувчи мамлакат қонунчилиги ва меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ дам олиш, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган ўткир касалликлар бўйича кафолатланган бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек шартнома, таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини белгилайди. Қабул қилувчи мамлакат ҳудудида меҳнат мигрантлари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўқув ҳужжатлар тан олиш жараёнларисиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар