07:30 / 05.03.2021
997

Эпилепсиянинг барча билиши керак бўлган 9 та белгиси

Эпилепсиянинг барча билиши керак бўлган 9 та белгиси
Фото: Pinterest
Эпилепсия энг кенг тарқалган неврологик касалликлардан биридир. Касаллик хуружларини олдиндан тахмин қилишнинг иложи йўқ. Айнан шунинг учун ҳам касаллик хавфли ҳисобланади. Касалликнинг илк ҳужуми тўсатдан пайдо бўлади. Аммо шифокорларнинг таъкидлашича, эпилепсия пайдо бўлишдан олдин унинг мойиллигини аниқлашга ва профилактика чораларини кўришга ёрдам берадиган бир қанча белгилар мавжуд. Эпилепсиянинг дастлабки белгиларини билиш ўз вақтида шифокор билан маслаҳатлашиш ва саломатлик учун қайғуришга ёрдам беради.

Кўнгил айниши
Мигренга ўхшаш ҳолатнинг такрорланиши эпилепсия ривожланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирадиган энг жиддий аломатлардан биридир. Кўнгил айниши, бош айланиши, ҳиссий ўзгаришлар, чалкашликлар каби ҳолатлар таниш бўлса, невропатолог билан боғланиш зарур.

Мушаклар учиши ва томир тортишиши
Томир тортишиши ёки спазмга айланиши мумкин бўлган мушаклар ҳаракати яна бир жиддий аломатдир. Агар ушбу ҳолат тез-тез юз берса, дарҳол шифокорга учрашиш тавсия этилади.

Бармоқларда санчиқ ёки увишиш
Қўлни худди электр токи ургандек ҳиснинг пайдо бўлиши ёки увишиш, оғриқ ва ёниш каби ҳолатларни бошдан кечириш кузатилади. Айниқса, ушбу ҳолат тананинг бир тарафида бўлса, шифокор кўригини ортга сурмаслик керак.

Ҳид ўзгариши
Кўпинча ҳужум арафасида эпилепсия билан оғриган одамлар бензин ёки ёнаётган резина ҳидига ўхшаш кучли ҳидларни ҳидлайди. Бундан ташқари, оғизда металл таъми ёки бошқа ёқимсиз таъмлар бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси асаб тизими юқори даражада ортиқча юкларни бошдан кечираётганидан дарак ва ҳужум бошланиши эҳтимоли мавжуд.

Қўрқув ва хавотир ҳисси
Касаллик хуружи яқинлашиб келаётганда беморни қўрқув, хавотир ва ўлим даҳшати ўраб олади. Айнан ушбу туйғулар хуруждан олдин пайдо бўлади ва имкон қадар тезроқ чораларни кўриш керак.

Нафас олиш ёки юрак уришнинг ўзгариши
Оғир, тез нафас олиш, тахикардия – касаллик хуружининг ажралмас қисмидир. Бу худди ваҳимага тушишга ҳам ўхшайди. Бемор нафас олишга қийналади, юраги худди югурган инсонникидек уради. Яна бир муҳим белги, бемор ўзини ташқаридан кузатаётгандек туйилади. Шу каби туйғулар сезила бошласа, тезроқ ҳаракат қилиш керак.

Беихтиёр пешоб чиқариш
Беихтиёр пешоб қилиш кўпинча тунда, эпилепсия ривожланишининг белгиси бўлиб, уни эътиборсиз қолдирмаслик керак. Шифокорларнинг фикрига кўра, бундай ҳодисаларни бемор туш деб ўйлайди ва бу касалликка учраганининг белгиси бўлиши мумкин.

Тилни тишлаш
Агар эрта тонгда беморнинг тили тишланган ҳолда бўлса, уни зудлик билан шифокорга кўрсатиш лозим. Эҳтимол, касалликнинг қайта хуруж қилиши аввалгисидан кучлироқ бўлиши мумкин.

Кўриш қобилиятининг пасайиши
Чарчоқ, стресс, баъзи дори воситаларини қабул қилиш – буларнинг барчаси кўришдаги ўзгаришларни, кўзнинг хиралашуви, тасвирларнинг ноаниқлигини келтириб чиқаради. Бу ҳам яқинлашиб келаётган хуружнинг одатий белгисидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Эпилепсиянинг барча билиши керак бўлган 9 та белгиси