17:53 / 05.03.2021
1 317

Алимент тўламаган ота маъмурий қамоққа олинди

Алимент тўламаган ота маъмурий қамоққа олинди
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг очиқ суд мажлисида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган отага нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазмунан кўриб чиқилди.

Ҳуқуқбузар Х.Бўронов (исм-шарифлар ўзгартирилди) фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2017 йил 31 августдаги суд буйруғига асосан турмуш ўртоғи М.Ходжаева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди Д.Йўлдошевнинг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва барча турдаги даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент тўлаши лозим эди.

Бироқ Х.Бўронов 2018 йил 01 февраль кунидан 2021 йил 01 мартга қадар 18.425,5 минг сўм алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаган. Бу ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Хатирчи туман бўлими давлат ижрочиси томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Судда ҳуқуқбузар Х.Бўронов айбига иқрор бўлди. Алимент пулини имкони бўлмаганлиги сабабли тўлай олмагани, оқибатда 18.425,5 минг сўм қарздорлик келиб чиққанини тан олди. Бундан чин кўнгилдан пушаймонлигини айтиб, қонуний енгиллик беришни сўради.

Ҳуқуқбузар Х.Бўронов моддий ёрдамга муҳтож бўлган, вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаган. Суд унинг ғайриқонуний ҳаракатлари суриштирув идораси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси 1-қисми билан тўғри малакалаган деб топди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан суд ўн беш сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинлади ва у дарҳол қамоққа олинди. Гувоҳи бўлганингиздек, қонунларга бўйсунмаслик, зиммасидаги мажбуриятни ўз вақтида бажармаслик муқаррар жавобгарликка сабаб бўлади.

Х.Бўроновнинг ўн беш сутка маъмурий қамоққа олингани уни келгусида алиментдан келиб чиққан қарздорликни тўлашдан асло озод қилмайди.
Балки даъвогар М.Ходжаева фойдасига алимент пулларини ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтамайди.

С.Бўтаев
Жиноят ишлари бўйича
Хатирчи туман судининг раиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўламаган ота маъмурий қамоққа олинди