
МДҲдаги «Энг яхши аэропорт—2020» танловида Навоий халқаро аэропорти ғолиб бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Uzbekistan Airports
Қарийб 30 йилдан бери нодавлат ва нотижорат «Аэропорт» ассоциацияси томонидан ўтказиб келинадиган мазкур танловда ҳамдўстлик давлатларидаги барча аэропотлар қатори Навоий халқаро аэропорти ҳам 2012 йилдан буён иштирок этиб, жами 8 маротаба мукофот соҳибига айланган.
Қайд этилишича, пандемия шароитида қатор мураккабликларнинг мавжудлигига қарамай, йўловчи ва юк ташишда фаоллик кўрсатган, юқори молиявий натижаларга эришган мазкур ҳаво дарвозаси ишчи-ходимларининг меҳнати ҳайъат аъзолари томонидан эътироф этилган.
Таъкидланишича, аэропортнинг йил давомида молиявий ва ишлаб чиқариш жараёнларида амалга оширган ишлари, мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси танлов шартларига кўра муносиб баҳоланган. «Аэропорт» ассоциациясининг фахрий ёрлиғи ҳамда кубоги тантанали равишда топширилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар