23:23 / 06.03.2021
2 181

Вояга етмаган болалар онаси тарбиясига олиб берилди

Вояга етмаган болалар онаси тарбиясига олиб берилди
Боғот тумани Найман маҳалласида яшовчи фуқаро И.З оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғининг уйидан кетишга мажбур бўлган. Бироқ вояга етмаган фарзандларини олиб кетаолмагач, судга мурожаат қилган.

Бюронинг Боғот туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан И.Знинг вояга етмаган 2014 йилда туғилган фарзанди О.Ш ва 2016 йилда туғилган фарзанди О.Шларни тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 19 февраль куни бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу кунинг ўзида давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Бўлим ходимлари томонидан қарздорга вояга 2 нафар фарзандларини онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огохлантириш хати юборилган. Лекин қарздор неварасини онасига беришдан бош тортган. Шунга кўра, жорий йилнинг 22 февраль куни давлат ижрочилари тегишли органлар ва холислар иштирокида икки нафар вояга етмаган фарзандлари онаси тарбиясига олиб берилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вояга етмаган болалар онаси тарбиясига олиб берилди