09:57 / 07.03.2021
1 718

Бўстонлиқда ўзганинг 15 сотих ерини 33 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Бўстонлиқда ўзганинг 15 сотих ерини 33 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бошқа фуқаронинг 15 сотих ерини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан фирибгарлик ҳолатининг олдини олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида А.Х. исмли шахс ва шериклари фуқаро У.нинг ишончига кириб, бошқа бир фуқарога тегишли бўлган Сижжак қишлоғидаги 15 сотих бўш ерни унинг номига Бўстонлиқ тумани кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 33 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Х. ва шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқда ўзганинг 15 сотих ерини 33 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди