Тун чўкиб ухласа бутун бир борлиқ,
Бир садо келади қадим-қадимдан.
Оймомо, юлдузлар бўлади тортиқ,
Она алла айтса сузиб хордиқда.
Аёл келажакни куйга солади,
Аёл беланчакни қучар меҳрла.
Ҳаётни севдирар, юртни севдирар,
Кўзёшлар тўкилиб айтган қўшиқда.
Унинг алласидан мардлар улғаяр,
Орлар улғаяди, норлар улғаяр.
Зотлар улғаяди, шохлар улғаяр,
Юртга айланади борлари билан.
Сингил бўлиб меҳр беради аёл,
Опа бўлиб сеҳр беради аёл,
Севги бўлиб нурга тўлади аёл,
Она бўлиб дарё бўлади аёл.
Шу юрт тупроғининг гарди ҳам сенсан,
Муҳаббатнинг улуғ шарти ҳам сенсан.
Ватан туғини ҳам, улуғини ҳам
Дунёга келтирган ўзингсан Аёл!
Аёл ардоқланган юртда қадр бор,
Сабр-матонат бор, меҳр бор, нур бор.
Бахту саодат бор, муқаддас сўз бор,
Ҳаётнинг меҳвари ўзингсан Аёл!
Муаллиф - Наргиза Камалова
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди