
Фото: Uzbekistan Travel
Kitco компанияси экспертлари 2020 йилда олтин қазиб олиниши бўйича конлар рейтингини тузди.
Рейтингга кўра, 2 млн унция ёки қарийб 57 тонна олтин қазиб олинган «Мурунтов» кони биринчи ўриндан жой олди. Ушбу кон Навоий вилоятида жойлашган.
Мутахассисларнинг баҳолашларича, кондаги олтин захиралари 150 млн унциядан ошади. Коннинг узунлиги 3,3 км, эни 2,5 км ва чуқурлиги қарийб 600 метрни ташкил этади.
«Мурунтов 150 миллион унциядан ортиқ захираси билан яқин келажакда дунёдаги энг йирик олтин кони мақомини сақлаб қолади», - дейилади хабарда.
Мурунтов кони 1958 йилда совет геофизиклари Юрий Мордвинцев ва Пётр Храмишкинлар томонидан очилган. 1969 йилдан бу ерда саноат усулида олтин қазиб олиш бошланган.
Рейтингда кейинги ўринларда АҚШдаги «Карлин» ва Россиядаги «Олимпиада» конлари жойлашган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар