16:13 / 10.03.2021
1 535

Ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларнинг муаммолари жойида ўрганилди

Ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларнинг муаммолари жойида ўрганилди
Юртимизда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар ва ёшларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, муаммолар ечими бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бугунги давр талаби сифатида майдонга чиқиб келаётгани барчамизга маълумдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ишларини янада жадаллаштириш ва аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича берган топшириқларига кўра, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилганлиги, шу муносабат билан хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг 06 март куни Конимех тумани, “Шўртепа” МФЙ биносида маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини ҳал қилиш мақсадида сайёр қабул ташкил қилинди.

Конимех туман прокурори И.Бабомуратов, жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров ва Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидовлар томонидан “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи аёлларнинг 10 дан ортиқ мурожаатлари ўрганилиб, мазкур мурожаатлар муаллифларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мурожаатларда кўрсатилган муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек, сайёр қабулга келган аёлларга 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати эсдалик совғалар берилди.

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган аёлларнинг муаммолари бўйича манзилли чора-тадбир режаси тузилганлиги, ушбу режа ижроси бўйича ҳар бир маҳаллада сайёр қабул ташкил қилиниши, ушбу сайёр қабуллар давом эттирилиши маълум қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Конимех
туман суди раиси
Ф.Қаҳоров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳимояга муҳтож аёллар ва ёшларнинг муаммолари жойида ўрганилди