2021 йил 21 февраль куни соат 03:00 ларда 19 ёшли Амирбек Ғ. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида Андижон вилояти Хонобод шаҳри Бунёдкор МФЙ ҳудудида ўзининг таниши 21 ёшли Сайёра Қ.га нисбатан ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, уни таҳқирлаб, ҳақорат қилиб, қайчи билан сочларини қирқиб, нархи 1.350.000 сўмлик уяли телефон аппаратини талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Амирбек Ғ.дан уяли телефон аппарат ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Амирбек Ғ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди