Иномжон Тоғаев: «Бирор раҳбарнинг ўғли бизнес қилиши мумкин эмас, деган қоиданинг ўзи йўқ»

Жамият1 дақиқа ўқиш2.2K
Иномжон Тоғаев: «Бирор раҳбарнинг ўғли бизнес қилиши мумкин эмас, деган қоиданинг ўзи йўқ»
Фото: «Америка овози»
Ўзбекистонда бир қатор оилалар кўплаб бизнесларни бошқаради, уларга эгалик қилиши ва ўз таъсирини ўтказиши натижасида юзага келган қонунбузарлик учун ўша оиланинг аъзолари фаолиятини ҳам ўрганиш зарур. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси ўринбосари — ижрочи директори Иномжон Тоғаев «Америка овози»га берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Gazeta.uz».

Унинг айтишича, қонун бузилиш ҳолатларида «оилани ўрганиш ҳам тўғри». Шу билан бирга, у «танганинг иккинчи томони бор»лигига ҳам эътибор қаратган.

«Яқинда ҳам шунақа материаллар чиқди, буни бевосита Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам ўрганди. Манфаатлар тўқнашуви деган нарса бор. Лекин танганинг иккинчи тарафига эътибор қаратиш керак. Маълум бир раҳбарнинг ўғли тадбиркорлик билан шуғулланиши, бизнес қилиши мумкин эмас, деган қоиданинг ўзи йўқ», — дейди Тоғаев.

Истеъмолчилар федерацияси раиси ўринбосари йиллар давомида отаси амалдор бўлган фарзандлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлай олмаганини айтди. У бу бўйича ёзилмаган қоидалар мавжуд бўлгани ҳақида гапирди.

«Йиллар давомида шундай бўлганки, катта бир амалдор, раҳбар инсоннинг ўғли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлай олмаган. Конституциявий қоида бор: ота учун фарзанд, фарзанд учун ота жавоб бермайди. Лекин бизда ёзилмаган қоидалар бўлар эди. Масалан, йиллар давомида ўзимнинг курсдошларим отаси амалдор эканлиги сабаб ишга жойлаша олмасди. Билимли, малакали мутахассислар шунинг учун ҳам хорижга чиқиб кетишган. Бу нарсани нормал ҳолат деб қабул қилмайман», — дейди Иномжон Тоғаев.

Унинг айтишича, ҳозирги кунда бу ёзилмаган қоида олиб ташланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев давлат харидлари соҳасида манфаатлар тўқнашувига оид ҳолатларга қонунчиликда жавобгарлик белгиланмаганини таъкидлаган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?