Тошкент вилоятида жуда кўп миқдордаги дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олинди

Тошкент вилоятида жуда кўп миқдордаги дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олинди
Тадбирлар давомида, Тошкент туманида фуқаро Х.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 5 000 дона “Гепарин” дори воситасини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида харидорга 20 000 АҚШ долларига, худди шундай Янгийўл туманида фуқаро И.И. 8 000 дона “HepaCare” номли дори воситасини 148,8 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Х.Н. ва И.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади маълумотда.Аввалроқ, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дориларни 150 млн сўмга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар