08:48 / 14.03.2021
1 647

Наманганда қисқа туташув сабаб Nexia-2 ёниб кетди

Наманганда қисқа туташув сабаб Nexia-2 ёниб кетди
Фото: ЙҲХББ
Наманган шаҳри Давлатобод туманида Nexia-2 автомобили ёниб кетди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 13 март куни соат 18:30 ларда Наманган шаҳар Давлатобод тумани Ислом Каримов кўчасида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ф.И. бошқарувидаги Nexia-2 автомобилида қисқа туташув юзага келиб ёнғинга айланган. Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни йўл четида тўхтатган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилнинг салон қисми ёнғиндан зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Наманган шаҳар Ички ишлар органларини фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЙҲХБ ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда қисқа туташув сабаб Nexia-2 ёниб кетди