16:55 / 15.03.2021
1 612

МИБ: Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир

МИБ: Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари ўртасида йўл ҳаракат қоидаларига амал қилишни тарғиб этиш мақсадида мунтазам равишда профилактика тадбирлари йўлга қўйилган. Вилоят Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда тасдиқланган режа асосида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, бошқармада бўлиб ўтган тадбирда дастлаб иштирокчиларга барча ҳайдовчи ёки йўловчи эканлиги, доимо йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъуллиги тушунтирилди.

Масъул ходимлар томонидан соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Айниқса, вилоят Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси томонидан тайёрланган айрим ҳаракат иштирокчиларининг бефарқлиги туфайли содир бўлган аянчли оқибатлар ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик иштирокчиларга намойиш этилди. Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир