20:20 / 15.03.2021
2 363

Zamin фонди ташаббуси билан заиф эшитувчи болалар учун махсус синф очилди

Zamin фонди ташаббуси билан заиф эшитувчи болалар учун махсус синф очилди
Бухоро вилоятидаги эшитиш қобилияти заиф болалар учун 123-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида «Zamin Education» синфи очилди. Бу ерда ўқувчилар ахборот технологиялари бўйича кўникмаларни эгаллайдилар: Scratch, Arduino, Minesraft дастурлаш тилларини ва робототехника асосларини ўрганадилар.

Лойиҳани 2021 йилда амалга ошириш давомида 234 та компьютер ва 18 та интерактив доска эшитиш қобилияти заиф ва кар болалар учун 18 та ихтисослаштирилган мактабларнинг барчасида ўрнатилади. «Zamin Education» синфлари учун замонавий методология ишлаб чиқилган бўлиб, мактаб ўқитувчилари юқоридаги йўналишлар бўйича малака оширдилар.

Шунингдек, эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш дастури доирасида мактаб ёрдамчи ускуналар, жумладан замонавий ФМ-тизимлари билан таъминланади. Республика педиатрия маркази шифокорлари томонидан мактаб ўқувчиларининг диагностикаси ўтказилиб, уларнинг асосида 215 нафар ўқувчиларга 2 тадан эшитиш воситаси берилади ва 4 та кохлеар имплантация амалга оширилади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Zamin фонди ташаббуси билан заиф эшитувчи болалар учун махсус синф очилди