18:46 / 16.03.2021
2 233

Тошкентда 1 апрелдан оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш таклиф қилинди

Тошкентда 1 апрелдан оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш таклиф қилинди
Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади.

ССВ матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда пойтахтда коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штаби йиғилишида маълум қилинди.

Штаб йиғилишида пойтахтда тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда ҳам Республика махсус комиссияси қарорлари билан белгиланган тартиб-қоидалар ва карантин талаблари, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича назоратни қатъийлаштириш белгиланган.

Коронавирус инфекцияси аниқланган оилаларда карантин талабларига риоя этмаган фуқароларга нисбатан қонуний жазо чоралари кўрилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар штаби томонидан спорт мусобақаларини томошабинсиз ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши, эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Ўзбекистонда декабрдан бери биринчи марта бир кунда 100 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланиб, шундан 93 таси Тошкент шаҳрида қайд этилганди. Пойтахтда коронавирусга чалиниш ҳолатлари асосан ўқувчилар, талабалар ва ташкилот ходимлари орасида кўпайган, Хусусан, Тошкентдаги 77 та мактабда ўқувчилар орасида коронавирус инфекцияси аниқланди, 117-сонли боғчада икки нафар тарбиячи ва болаларда коронавирус аниқланди ва боғча вақтинча ёпилди.

Коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкентдаги айрим мактабларда ўқиш босқичма-босқич масофавий шаклга ўтказилмоқда, бозор ва савдо марказларида карантин талаблари кучайтирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 1 апрелдан оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш таклиф қилинди