20:56 / 17.03.2021
2 001

Компенсация ва қарздорликлар ундирилмоқда

Компенсация ва қарздорликлар ундирилмоқда
Фуқаролик ишлари бўйича Фориш туманлараро судининг 2020 йил 02 ноябрь кунги ижро варақасига асосан қарздор Зомин туман ҳокимлигидан ундирувчи Т.Уролов фойдасига 110.232,8 минг сўм компенсация ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Зомин туман бўлими иш юритувига 10.03.2021 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. Шунингдек, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Зомин туман ҳокимлигидан ундирувчи Т.Уролов фойдасига компенсация маблағи тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Жиззах вилоят Фориш туман иқтисодий судининг 2021 йил 26 январь кунги ижро варақасига асосан қарздор, “ZOMIN BREWER” МЧЖдан ундирувчи “Қуддусов Мухаммад боғлари” фермер хўжалиги фойдасига 269 млн. сўм ундириш белгиланган бўлиб, ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Зомин туман бўлими иш юритувига 27.01.2021 йилда келиб тушган ҳамда ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “ZOMIN BREWER” МЧЖ ҳисобидан ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланди. Бундан ташқари, суд қарорига асосан қарздор “ZOMIN BREWER” МЧЖдан ундирувчи “Очилов Шодиқул Рахмонович” фермер хўжалиги фойдасига 270.877,4 минг сўм қарздорлик ҳам тўлиқ ундирилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Компенсация ва қарздорликлар ундирилмоқда