22:00 / 17.03.2021
1 851

Зангиотада қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлишди

Зангиотада қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлишди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Зангиота туманида қалбаки 5 000 АҚШ долларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Ю., Д.Х., Р.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.га қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 50 АҚШ долларига сотишга келишиб, қалбаки 5 000 АҚШ долларини 2 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотада қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлишди