23:13 / 17.03.2021
1 841

Тошкентдаги барча хонадонларга 2021 йил охирига қадар «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилади

Тошкентдаги барча хонадонларга 2021 йил охирига қадар «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилади
2021 йил охирига қадар Тошкент шаҳрининг барча аҳолисига «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Ҳозирда пойтахтимизда газ истеъмолчилари жами 629 427 та бўлиб, шулардан 448 073 тасини кўп қаватли, 181 354 тасини эса ерли аҳоли хонадонлари ташкил этади. Қайд этиш керакки, йил охирига қадар замонавий ‘ақлли’ ҳисоблагичлар барчага ўрнатилиши кўзда тутилган. Мазкур ҳисоблагичларни ўрнатиш аҳоли учун бепул ҳисобланиб, ташкилот томонидан 5 йиллик бепул сервис хизмати ҳам кафолатланади», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, тадбир давомида табиий газ истеъмолчиларига янада қулайлик яратиш мақсадида Call-маркази (55) 503-28-28 ишга тушгани эълон қилинди. Шунингдек, соҳадаги қонунбузарлик ва коррупция ҳолатлари бўйича (55) 503-90-17 ишонч телефони йўлга қўйилган, бунга истеъмолчилар ўз мурожаатларини қолдириши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги барча хонадонларга 2021 йил охирига қадар «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилади