13:40 / 18.03.2021
1 650

Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ янгиликлар, тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Kun.uz'нинг хабар беришича, Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин.

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг сўзларига кўра, Давлат тест маркази томонидан тестларни ўтказиш бўйича икки хил сценарий устида ишланмоқда.

Улар:
- тест синовларини анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказиш;
- пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш.
Маълум қилинишича, тест синови ўтказиладиган жойлар танланади ва режа-чизмалари тайёрланади.

Kun.uz хабарига кўра, 50,4 минг абитуриент учун мўлжалланган 103та ёпиқ бино, 60,5 минг абитуриентга мўлжалланган 66та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин