09:58 / 19.03.2021
1 795

Фарғона ҳокимлигининг «Қабуллар уйи»да қирғиз ўтови ўрнатилди

Фарғона ҳокимлигининг «Қабуллар уйи»да қирғиз ўтови ўрнатилди
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
18 март куни Фарғона вилояти ҳокимлигининг «Қабуллар уйи»да вилоятга ташриф буюрган Қирғизистоннинг Норин вилояти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Норин вилояти губернатори Собирқул Ашимбаев бошчилигидаги икки вилоят вакиллари кенгайтирилган учрашувининг кун тартибини белгиловчи асосий омил Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 11−12 март кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари томонидан ҳудудлараро ҳамкорликни яна фаоллаштириш бўйича берилган топшириқлар ҳамда ташриф доирасида имзоланган Фарғона ва Норин вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича шартнома асосида «йўл харитаси» ишлаб чиқиш масаласи бўлди.

Икки вилоят раҳбарларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлари ҳокимлари, иқтисодий комплекс раҳбарлари ҳам иштирок этган учрашувда логистика, қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, қурилиш, савдо-сотиқ соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, ўзаро савдо айланмасини сезиларли ошириш, шунингдек ижтимоий соҳада алоқаларни кенгайтириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Учрашув ва муҳокамалар натижасида икки вилоятнинг туман ва шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорлик қилиш бўйича ҳам келишиб олинган. Бунда Марғилон ва Норин шаҳарлари, Қувасой шаҳри ва Ак-талаа тумани, Фарғона ва Атбаши, Тошлоқ ва Жумгал, Қува ва Норин, Олтиариқ ва Қочкор туманлари ўз иқтисодий ихтисослашувидан келиб чиқиб ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйишади.

Учрашувдан сўнг вилоят ҳокимлиги «Қабуллар уйи» ҳудудида қирғиз ўтови ўрнатилди. Бу жараёнда икки вилоят раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғона ҳокимлигининг «Қабуллар уйи»да қирғиз ўтови ўрнатилди