17:30 / 20.03.2021
2 614

Ургутда турмушга чиқмаган қиз ҳақида гап тарқатган йигитни ўласи қилиб калтаклашди

Ургутда турмушга чиқмаган қиз ҳақида гап тарқатган йигитни ўласи қилиб калтаклашди
2021 йилнинг 2 март куни соат 21:00 да 43 ёшли Ғафур С. укаси, 37 ёшли Шавкат С. билан Ургут туманида жойлашган «Korzinka.uz» савдо маркази олдида 29 ёшли Ҳасан Ў. ни олдиндан давом қилиб келаётган келишмовчилик сабабли, танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари ҳамда таёқ билан уриб жароҳат етказишган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида Ҳасан Ў.да оғир тан жароҳатлари аниқланганлиги кўрсатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Ҳасан Ў. Ғафур С.нинг турмушга чиқмаган қизининг шаънини булғаш мақсадида, гап сўз тарқатиб юрганлиги сабабли ушбу жиноят содир бўлганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғафур С. ва Шавкат С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «к, л» бандлари (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ургутда турмушга чиқмаган қиз ҳақида гап тарқатган йигитни ўласи қилиб калтаклашди