
Бюронинг Сардоба туман бўлими иш юритувига Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 06.01.2020 йилдаги ижро варақасига асосан Сардоба туман хокимлиги ҳисобидан ундирувчи “Sirdaryo haqiqati” газетаси таҳририяти фойдасига жами 52.197.840 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Сардоба туман Молия бўлимига Ўзбекистон Республикаси “Бюджет тўғрисида”ги Қодексининг 129-моддаси талабларига асосан ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш учун юборилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 18.03.2021 йилда қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ундирувчи “Sirdaryo haqiqati” газетаси таҳририяти ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди ва ижро иши амалда тўлиқ ундирилганлиги сабабли тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар