15:37 / 26.03.2021
2 249

Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Рўйхат қуйидаги халқаро ташкилотлар рейтинги асосида тузилган:
  • ARWU – The Academic Ranking of world Universities;
  • THE – Times Higher Education;
  • QS – Quacquarelli Symonds World University Rankings.

Рейтингда биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.

Қўшма қарор билан тасдиқланган халқаро тан олинган ташкилотларнинг ОТМлар рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати 2021 йил учун шакллантирилган ҳамда навбатдаги рейтинг эълон қилингунга қадар амал қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда дипломлари тўғридан-тўғри тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди