13:20 / 27.03.2021
2 036

Иқлим ўзгариши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Иқлим ўзгариши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Тошкент шаҳридаги “Ground Zero Kitob Olami” коворкинг марказида яқинда "Иқлим ўзгариши — глобал фалокатми ёки инсон тараққиётида янги парадигма?" мавзусида тадбир ўтказилди.

Буюк Британия ҳукумати ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастурининг «Марказий Осиё минтақасида иқлим барқарорлигини таъминлаш бўйича стратегик чора-тадбирлар ва ҳаракатлар» қўшма дастури доирасида ташкил этилган мазкур анжуманда олимлар, экологик фаоллар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Эксперт Лилия Завялова ўз тақдимотида иқлим ўзгариши бўйича музокараларнинг илмий ва сиёсий мазмуни, бу борадаги халқаро шартномалар, хусусан, Киото протоколи, Париж битими ва иқлим муаммоларига оид бошқа халқаро ҳужжатлар тўғрисида сўзлаб берди.

Иқлим ўзгаришига табиий омиллар ва инсон фаолияти сабаб бўлади. Жумладан, табиий омилларга Ер, Қуёш, Ой ва бошқа сайёралар ҳаракатидаги ўзгаришлар, вулқонлар фаоллашуви, иқлим исиши натижасида юзага келадиган жараёнлар киради. Инсонлар эса ёқилғиларни ёқиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали иқлимга таъсир қилади.

Иқлим ўзгаришининг экологик ва ижтимоий оқибатлари кейинги йилларда айрим минтақаларда тўфон, ўрмон ёнғинлари, қурғоқчилик, тошқинлар, ҳароратнинг кескин исиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар сезиларли даражада кўпайиши орқали намоён бўлмоқда. Баъзи давлатларда иқлим ўзгариши таъсирида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигининг пасайиб кетиши эса бевосита озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Учрашув иштирокчилари муҳокамаларда фаол қатнашиб инсонларнинг иқлим ўзгаришига таъсирини камайтириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир якунида Марказий Осиё минтақасида иқлим барқарорлигини таъминлаш бўйича стратегик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан тавсиялар илгари сурилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иқлим ўзгариши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?