21:01 / 27.03.2021
3 253

Танзила Норбоева мардикор бозорига борди

Танзила Норбоева мардикор бозорига борди
Фото: yuz.uz
Бугун, 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ишчи гуруҳи пойтахтимизнинг Яшнобод туманида бўлиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилди.

Хусусан, Т.Норбоева ушбу туманлардаги кунлик ишчилар маркази фаолиятига эътибор қаратди. «Қўйлиқ» бозори ҳудудидаги «Мардикор бозори»даги фуқаролар-ишчилар билан суҳбатлашди. Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, мурожаатларини тинглади. Шу ернинг ўзида улар назоратга олиниб, тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Танзила Норбоева мардикор бозорига борди