22:11 / 27.03.2021
2 222

Навоийлик аёл ўзининг ва қизларининг жонига нима сабабдан қасд қилгани аниқланди

Навоийлик аёл ўзининг ва қизларининг жонига нима сабабдан қасд қилгани аниқланди
Навоийда 2021 йилнинг 21 март куни Наврўз байрами муносабати билан вилоятнинг Навбаҳор туманидаги «Совунгар» МФЙда яшовчи 31 ёшли аёл 2013, 2016 ҳамда 2018 йилда туғилган қиз фарзандларини мазкур шаҳардаги дам олиш масканига олиб борган ва улар билан сайр қилган. Бироқ дам олишдан қайтаётган аёл кутилмаган қарорга келган. Ўзи ва уч нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, жонига қасд қилган.

Маълум қилинишича, воқеа оқибатида аёл ҳалок бўлган қизлари эса омон қолган. Олий Мажлис Сенати матбуот хизматининг хабар беришича, бу воқеага аёлнинг эри уни доимий тарзда ўғил туғмаганликда айблаб, ҳақорат қилиб келгани сабаб бўлган.

Яқин қариндошлари билан суҳбат чоғида эри билан зиддиятлар туфайли аёлнинг руҳиятида ўзгаришлар бўлгани маълум бўлган.

Эри уни «сен ўғил туғмайапсан» деган сўзлар билан доимий тарзда босим ўтказган. Аёл бошқа оила аъзолари ва ўзгалар билан жанжаллашмаган, руҳан соғлом деб ҳисобланган. Шунингдек, унинг яқин қариндошларига ҳам ундаги руҳий касаллик аломатлари сезилмаган.

Таъкидланишича, 2021 йил январь ойида аёл ҳомиладор бўлиб, шифокор билан маслаҳатлашган. Тиббий текширувдан ўтгач, у яна қиз кутаётганидан хабардор бўлган. Натижада аёл ўз ихтиёри билан болани олдирган (аборт қилдирган).

Бундан ташқари, у ҳеч қачон маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ёки профилактика инспекторига оиладаги келишмовчиликлар тўғрисида мурожаат қилмагани аниқланган.

Ҳозирда ушбу факт бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу иш Сенатнинг Аёллар ва гендер тенглиги бўйича қўмитаси назорати остига олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Навоийлик аёл ўзининг ва қизларининг жонига нима сабабдан қасд қилгани аниқланди