355 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

355 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Фарғона туманининг чегара олди ҳудудида яшовчи фуқаро Х.М.га тегишли яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 60 миллион сўмлик 5 турдаги 355 дона уяли алоқа воситалари мавжудлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар