11:00 / 01.04.2021
2 817

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Тадбиркорлик бошлаш ниятидаги ёшларга кредит олишни тавсия қилмайман»

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Тадбиркорлик бошлаш ниятидаги ёшларга кредит олишни тавсия қилмайман»
31 март куни Тошкентда ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорлик бошлаш ниятида ёрдам сўраган ёшларга тавсиялар ва ёрдам таклифларини берди.

Ҳоким ўз сўзида бизнесни энди бошлаётган ёшларга кредит олишни маслаҳат бермаслиги, дастлабки босқичда тадбиркорликни бино учун ер олиб қурилиш қилишдан эмас, балки ижара асосида иш бошлаш мақсадга мувофиқлиги, бунинг учун маълум муддат ижара суммасини тўлаб беришини айтиб ўтди.

«Дунёда ҳамма тадбиркорларнинг ҳам ўз жойи йўқ. Ҳатто кўпчилигининг уйи ҳам йўқ ва ижарада туришади. Тадбиркорлик кредит олиш, аукциондан бир сотихи 70 млн сўм бўлган ер олиб, яна фалон сўмга қурилиш қилишдан бошланмайди. Ҳозир мавжуд уч-тўрт сўм сармояни ер-жой олишга сарфламай, ижарага жой олиб, ишни бошлаб кўриш керак.

Арендага жой сўранг, биз топиб беришга ҳаракат қиламиз. Жой қуриш, кредитнинг устига яна кредит олиш... Кредит, очиқчасига айтаман, яхши нарса эмас. Мен тавсия қилмайман кредитни, у унча-мунча одамни тўкиб қўяди.

Ёшларга имтиёзли кредитлар беришяпти, лекин барибир эҳтиёт бўлинглар. Ёшликда одам синса, кейин ўнгланиш қийин бўлади. Шунинг учун бизнес бошлашда энг яхши вариант – жойни ижарага олиш
», – таъкидлади Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Пойтахт раҳбари тадбиркорлик бошлаётган ёшларнинг 6 ойлик аренда пулини ҳокимият тўлаб беришини маълум қилди.
«Ўзимиз кўзимиз билан ҳам кўрдик, ёшлар кредит олиб тўлай олмай, оғир аҳволга тушиб қолганлари бор. Мен бирорта ёш тадбиркор иш бошлаётганда оғир ҳолатга тушиб қолишини хоҳламайман», – деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Тадбиркорлик бошлаш ниятидаги ёшларга кредит олишни тавсия қилмайман»