СамДУ декани ўринбосари 500 доллар билан ушландиЖамият 12:58 0
2021 йилнинг 30 март куни соат 16:00ларда Самарқанд вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳар Педагогика коллежи биносининг кириш қисмида тезкор тадбир ўтказилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, тадбир давомида Самарқанд давлат университети Санъатшунослик факультети декани ўринбосари лавозимида ишловчи 35 ёшли Шерзод П. ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб, ушбу факультетнинг 1-босқич талабаси Шаҳноза И.ни психология фанидан оралиқ назорати имтиҳонини ижобий ҳал қилиши ва уни якуний имтиҳонга киритиши эвазига 500 АҚШ доллар пулларни тадбир иштирокчиси Б.Б.дан олган вақтида ушланган.
Тезкор тадбир давомида, Шерзод П.дан 500 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Шерзод П.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик, яъни хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.
![]()
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миржалол Қосимов "Шабаб Ал-Аҳли"га қарши ўтадиган муҳим учрашув олдидан нималар деди?

"Губернатор кубоги"ни Халаков ва Мирзаҳмедов ғалаба билан бошлади

Россия кемалар ва самолётлар гуруҳини Қримда тўплаган. Ҳудудда нималар бўляпти?

Президент фармони эълон қилинди

АГМК футболчиси охирги дақиқаларда қандай қилиб ғалабани илиб кетгани ҳақида гапирди

Финляндия таълим дастурлари ва дарсликлари ўрганилмоқда

Адлия вазирлиги: янги қонун лойиҳаси ерга бўлган ҳуқуқни мустаҳкамлашга хизмат қилади

«Мени тузукроқ жойга ўтказишсин» – Мирза Азизовнинг ўлими арафасида шифохонадан ёзган мактуби эълон қилинди