2021 йилнинг 22 март куни соат 13:00ларда 24 ёшли Зоҳиджон Ғ. Ўз бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасида Тошкент вилояти Паркент тумани Қайилма ҳудудидан ўтувчи Паркент-Янгибозор чорраҳасида “Spark” русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётган 26 ёшли Тоҳиржон Ғ.нинг йўлини тўсган ва автомашинадан тушиб, уни ҳеч бир сабабсиз уриб дўппослаган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, суд-тиббий экспертиза хулосасида Тоҳиржон Ғ. енгил турдаги тан жароҳатлари олгани кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Зоҳиджон Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида, Зоҳиджон Ғ. Тоҳиржон Ғ. билан такси йўналишида йўл талашганликлари натижасида ушбу жиноят келиб чиққани аниқланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда, дейилади маълумотда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

1,1 млрд. сўмлик “салқин ичимликлар” операцияси фош этилди

Божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган 4 млрд. сўмлик товарларни фош этишди

Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди

Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди

Вазир қонунлар ҳаммага бирдек қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди