14:18 / 02.04.2021
1 700

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда
«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида транспорт бошқаруви пайтида ҳайдовчининг керакли ҳужжатлари бўлмагани учун белгиланган жаримани бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 1-қисмига кўра, йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахслар транспорт воситаларини бошқаргани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида жаримага тортилади.

Жамоатчилик томонидан ушбу тартибга ўзгартириш киритиш таклифи берилмоқда.

«Ҳозирда барча ДЙҲХХ ходимлари махсус планшетлар билан жиҳозланган ва улар ягона маълумотлар базасига уланган. Маълумотлар базасида транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари ва ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Маълумотлар базасида ҳайдовчилар тўғрисидаги барча маълумотлар жойлаштирилган ва ушбу базага бармоқ изи орқали идентификация қилиш тизими жорий этилган бўлса, у ҳолда тегишли ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмагани учун жарима қўллашнинг нима зарурати бор?», — дейилади таклиф матнида.

Шу сабабли транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини рақамли технологиялар (планшет) воситасида аниқлаш ва ушбу ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмагани учун жавобгарликни қўллаш амалиётини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Порталда эълон қилинган мазкур таклиф 12 104 та овоз билан маъқулланмоқда (парламент ўрганиб чиқиши учун тўпланиши лозим бўлган овозлар сони 10 минг).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда