10:24 / 03.04.2021
2 260

«ГАИни духини синдирмоқчи» бўлган ҳайдовчи 15 суткага «кесилди» (видео)

«ГАИни духини синдирмоқчи» бўлган ҳайдовчи 15 суткага «кесилди» (видео)
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда "ГАИни духини синдириш бўйича мастер класс" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани бўйича маълумот берган эди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кеча, 2 апрел куни Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судида кўриб чиқилди.

Фуқаро А.С. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган дея топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 март куни Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Абдураҳимов 4Р6 "Тошкент-Чимён" автомобил йўлининг 17-километрида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "DAF TE 105 XF" русумли юк автомобилини светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатлангани учун тўхтатган ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирган.

Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи баённома тузилганидан ғазабланиб, ердан қўлига қаттиқ жисм олиб, у билан уриш ниятида инспекторни қўрқитмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқда тарқатилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «ГАИни духини синдирмоқчи» бўлган ҳайдовчи 15 суткага «кесилди» (видео)