date
views 2 207

Тошкентда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Тошкентнинг Миробод туманида 3 апрель куни соат тахминан 21:10 да бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Миробод тумани, Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада Lacetti, Toyota, Spark, Malibu ва Nexia тўқнашган. Оқибатда Nexia’нинг 20 ёшли ҳайдовчиси Ж.С. жароҳат олган. Унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди