19:21 / 07.04.2021
2 528

Фарғонада қидирув эълон қилинган шахс Тошкентда қўлга олинди

Фарғонада қидирув эълон қилинган шахс Тошкентда қўлга олинди
Мажбурий ижро бюроси Фарғона туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 23.12.2016 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Мадёровдан икки нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказиб келинган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор А.Мадёровдан алимент пули мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ундириб келинган бўлиб, 2020 йил ноябрь ойидан 2021 йил март ойига қадарли 3 575 762 сўм алимент пулини тўлашдан қасддан бош тортиб ижродан яширинган.

Шунга кўра, қарздор отага нисбатан 23.03.2021 йилда давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар жараёнида қарздор А.Мадёров жорий йилнинг 5 апрель куни Фарғона шаҳрида хусусий корхонада ҳам ишлаб ҳам ушбу ишлаётган манзилида яшаб юрганлиги аниқланиб ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг 05.04.2021 йилдаги қарори билан қарздор А.Мадёров 3 575 762 сўм алиментни тўлашдан бош тортганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада қидирув эълон қилинган шахс Тошкентда қўлга олинди