21:00 / 07.04.2021
4 454

Президент янги фармонни имзолади

Президент янги фармонни имзолади
Фото: «Uz24.uz»
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Сув хўжалигини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритишни такомиллаштириш, сув хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ошириш ҳамда самарали назорат тизимини ўрнатиш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги ПФ–6024-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланганлиги ҳамда Концепциянинг устувор йўналишлари белгилаб берилганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди.

Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикасида барча сув ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек, сув балансини шакллантириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси этиб қайта ташкил этилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент янги фармонни имзолади