22:33 / 12.04.2021
2 249

Қидирувдаги шахс ушлангач 22.8 млн. сўм алимент пулини тўлади

Қидирувдаги шахс ушлангач 22.8 млн. сўм алимент пулини тўлади
Мажбурий ижро бюроси Қўштепа туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 25.04.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Мадрахимовдан икки нафар фарзанди учун ундирувчи Д.Мадрахимова фойдасига алимент ундириш юзасидан ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор Р.Мадрахимов огоҳлантиришларга қарамасдан бирор маротаба ҳам алимент пулини тўламасдан қасддан бўйин товлаб келган. Гарчанд, унга нисбатан Ўзбекитон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан тегишли маъмурий чора кўрилган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

20.01.2021 йилда яшаш манзилини ўзгартириб бу ҳақда Бюронинг Қўштепа туман бўлимига тегишли хабар бермаган қарздор Р.Мадрахимовга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида қарздор Фарғона шаҳар Янги аср кўчаси 190-уй 71-хонадонда яшаб келаётганлиги аниқланиб ушбу манзилдан ушланган.

Дастлабки суҳбатда Р.Мадрахимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси мазмун-моҳияти ҳамда судланганлик ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилгач, қарздор 22 млн. 800 минг сўм, яъни 2021 йил 1 май кунига қадар ҳисобланган алимент қарзини нақд шаклда тўлиқ тўлаб берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги шахс ушлангач 22.8 млн. сўм алимент пулини тўлади