22:24 / 12.04.2021
2 407

Фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди

Фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди
Афсуски, сўнги вақтларда бўлаётган оилавий ажралишлар фарзандлар тақдири ҳамда уларнинг келгусида ота ёки она билан қолишлари, таъминоти каби оғриқли саволларни кун тартибига чиқариб қўяётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Джумаевлар оиласи ҳам яхши орзу-умидлар билан оила қуришган, фарзандли бўлишган. Шундай улуғ неъматга шукрона келтириш, фарзандларини ҳар жиҳатдан комил инсонлар этиб тарбиялаш ота-онанинг асосий бурчи эди. Бироқ эр-хотиннинг келишмовчиликлари сабаб оила пароканда бўлди. Фарзанд эса сарсон-саргардон, аро йўлда қолди. Уларнинг тарбияси, саломатлигига ким қайғуради?

Шундай вазиятда она судга мурожаат қилди. Жорий йилнинг 8 февраль куни Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди 10 ёшли Темурбекни онаси М.Хамраеванинг тарбиясига олиб бериш ҳақида қарор қабул қилди.

Ушбу ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, дарҳол ижро ҳаракатларига киришилди ва қарздорга суд қарорини ихтиёрий бажариш учун муддат берилди. Аммо қарздор, ўз ҳохиши билан болани бермагач, давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Темурбек онаси тарбиясига олиб берилди.

Қодир Каримов
МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди